Москва давлати АҚШнинг Россия компаниялардан бирига қўллаган санкцияларини қоралади
(last modified Fri, 17 Aug 2018 14:13:51 GMT )
август 17, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Москва давлати
    Москва давлати

Россия ТИВ -и АҚШ томонидан вужудга келтирилган янги чекловлар Россияга қарши Вашингтон давлати томонидан қўланган санкцияларнинг 55 чи тўлқинидир ва бу босимларнинг барчаси ноқонуний ҳисобланади деб эълон қилди.

Рошотудей хабарига кўра, бугун Россия ТИВ-и чиқарган баёнотида  АҚШнинг Шимолий Кореяга қарши санкциялари рўйхатида россиялик компаниялардан бири номини жойлаштирилиши Вашингтон давлатини  Шимолий Кореяга нисбатан принсипиал позициялари туфайли Россияни танбиҳ беришга қаратилган янги ҳаракатларидир деб маълум қилди.

Россия ТИВ -и шунингдек ядровий қуролдан бўш Корея ярим оролини яратиш учун Халқаро миқёсидаги  саъй ҳаракатлар шароитида  бундай санкцияларни жорий этилганнини афсусланарли деб баҳолади.

Россия ТИВ-и баёнтида келтирилишича  АҚШ давлати БМТ хавфсизлик кенгаши ва унинг санкциялар қўмитаси чорчубасидан ташқари ҳатти-ҳаракатлари  минтақадаги вазиятни яхшилаш борасидаги келишувларни ижро этилиши йўлига халақи етказади.

 

Ёрлиқ