Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i37048-Эркак_билан_қўл_бериб_сўрашишдан_бош_тортган_муслима_судда_ютиб_чиқди
Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган швециялик муслима судда ютиб чиқиб, иш берувчидан товон ундиришга муваффақ бўлди.
(last modified 2018-08-22T13:26:27+00:00 )
август 18, 2018 04:18 Asia/Tashkent
  • Эркак билан қўл бериб сўрашишдан бош тортган муслима судда ютиб чиқди

Эркак киши билан қўл бериб сўрашишдан бош тортгани учун ишга қабул қилинмаган швециялик муслима судда ютиб чиқиб, иш берувчидан товон ундиришга муваффақ бўлди.

24 яшар Фараҳ Алхўжа таржимон сифатида ишга жойлашмоқчи бўлиб, суҳбатга борган. Бироқ эркак кишига қўл бермагани туфайли унинг суҳбати бекор қилинган.

Алхўжа хоним қўл бериш ўрнига қўлини кўксига қўйиб, салом берган.

Швециянинг меҳнат масалалари бўйича суди компанияни аёлни таҳқирлашда айблаб, Алхўжа хонимга ундан $4,350 миқдоридаги товон пули ундириб берган.

Алхўжа хоним ишга жойлашмоқчи бўлган таржимонлик компанияси ўз ходимларига эркак ва аёлга тенг муносабатда бўлиш мажбурияти юклатилгани ҳамда жинсий фарқ важ асосида бир ходимининг бошқалар билан қўл бериб сўрашишдан бош тортишига йўл қўя олмаслигини иддао қилган.

Аммо дискриминация масалалари бўйича омбудсман Алхўжа хоним кўксига қўл қўйиб, салом бериш орқали эркаку аёлни хафа қилмасликка интилганини таъкидлаган.

Суд эса компаниянинг ходимларидан иккала жинс вакилларига ҳам тенг муносабатда бўлишни талаб қилишга ҳаққи борлигини тан олган, бироқ бу ҳуқуқ фақат қўл бериб сўрашишни талаб қилиш кўринишида бўлмаслиги лозимлигини маълум қилган.

Суд Алхўжа хонимнинг диний сабаблар асосида қўл бериб сўрашишдан бош тортиш ҳуқуқи Инсон Ҳуқуқлари бўйича Европа Конвенцияси томонидан кафолатланган эканлигини айтиб, компаниянинг ходимларидан жинсларга тенг муносабатда бўлишни бундай усулда талаб қилиши мусулмонлар манфаатларига зид, деган қарорга келган.

Бироқ ҳакамлар ушбу иш бўйича якдил фикрга кела олмаган - уларнинг уч нафари Алхўжа хоним даъвосини дастаклаган бўлса, иккитаси бунга қарши овоз берган.

«Мен Аллоҳга ишонаман. Швецияда бундай эътиқодли одамларни учратиш қийин… ва бошқаларга зарарим тегмаётган экан, одамлар мени боримча қабул қилишлари лозим.»--дейди Алхӯжа хоним.