Кореялараро учинчи саммит 18-20 сентябрь кунлари КХДРда бўлиб ўтади
Кореялараро учинчи саммит 18-20 сентябрь кунлари КХДРда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг махсус вакили хабар берди.
«Биринчидан, Жануб ва Шимол 18-20-сентябрь кунлари Пхеньянда Кореялараро саммитни ўтказишга келишиб олди, шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар ҳафта юқори даражада музокаралар ўтказилади», - дея хабар берди махсус вакили КХДРга сафаридан сўнг.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин билан КХДР билан мулоқот истиқболларини муҳокама қилганди.
Аниқлик киритилишича, телефон орқали ўзаро мулоқот давомида етакчилар Корея ярим оролидаги вазият ривожи, шунингдек, ядросизланиш бўйича музокараларни муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ким Чен Ин икки ҳафта «йўқолиб қолганидан» кейин омма олдида кўриниш берганди.