Россияда ҳудудий сайловлар бўлиб ўтди
-
Россияда ҳудудий сайловлар бўлиб ўтди
9 сентябрда Россияда ягона сайлов куни бўлиб ўтди. Мамлакатнинг 80 та регионида 4,7 мингтадан кўпроқ турли даражадаги сайловлар бўлиб ўтган. Сайловчилар рўйхатига 65 млн киши киритилган. 120 мингдан кўпроқ кузатувчи сайловлар бориши ортидан кузатув олиб борган.
Шунингдек, Россияда Москва мэрини сайлаш учун сайловлар ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек 21 минтақа раҳбарлари ва 16 минтақада кенгашлар депутатлар сайланади.
Ҳудуд депутатлари ва раҳбарлари сайлови кунида Россияни пенсия ислоҳотларига қарши митинглар ва намойишлар қамраб олди. Мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида турли ёш тоифасидаги минглаб кишилар пенсия ёшини оширишга қарши норозиликларини ифодалаш учун кўчаларга чиқишди.
Намойиш иштирокчилари айни вақтда 30 кунга қамоққа олинган мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний тарафдорлари бўлиб, ҳукумат уларга нисбатан кескин чоралар кўра бошлади.
Йирик шаҳарларда ўнлаб ва юзлаб кишилар ҳибсга олина бошлади, хусусан, Санкт-Петербургда 400-500 чоғли киши қўлга олингани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Москвада ва Новосибирскда ҳам полиция билан йирик тўқнашувлар келиб чиқди. Полициячилар ва махсус хизматлар ходимлари намойишчиларга куч ишлатиб, уларни калтаклашди.
Айни вақтга келиб, қўлга олинганлар сони 1000 нафарга яқинлашган ва бу маълумот тинимсиз равишда янгиланиб бормоқда.