Туркия ва Қозоғистон ўртасида бешта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
(last modified Sat, 15 Sep 2018 12:27:55 GMT )
сентябр 15, 2018 17:27 Asia/Tashkent
  • Туркия ва Қозоғистон ўртасида бешта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Туркия ва Қозоғистон ўртасида бешта ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Назарбоевнинг Туркияга уюштирган икки кунлик сафарида икки мамлакат Мудофаа вазирлари томонидан ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди

Нурсултон Назарбоевнинг Анқарага уюштирган сафари якунида Туркия ва Қозоғистон бешта ҳамкорлик ҳужжатларини имзолашди. 

Анатолий агентлиги тарқатган хабарга кўра, Назарбоевнинг Туркияга уюштирган икки кунлик сафарида икки мамлакат Мудофаа вазирлари томонидан ҳарбий ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Бундан ташқари, Туркия ташқи ишлар вазири ва Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири томонидан қўшма иқтисодий ҳамкорлик дастурлари лойиҳаси имзоланди. 

Шунингдек, Қозоғистон президентининг сафарида Туркия маданият ва сайёҳлик вазири ҳамда Қозоғистон маданият ва спорт вазири томонидан тегишли фаолиятлар ва маданий марказлар таъсис этиш тўғрисида келишув имзоланди. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашганидан сўнг, ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, ушбу учрашувда турли масалалар бўйича жумладан иқтисодий, тижорий, маданий ва таълим соҳасида амалга оширилиши кўзда тутилган икки томонлама ишлар кўриб чиқилди. 

Ёрлиқ