АҚШ Сурияда янги ҳарбий базалар барпо этмоқчи
-
АҚШ Сурияда янги ҳарбий базалар барпо этмоқчи
Ушбу ҳарбий базанинг қурилиши, америкалик ҳарбийларга ал-Танк ва ал-Амр нефт майдонлари ўртасини боғлайдиган магистрал йўлни назорат қилишлари учун имконият беради
АҚШ армиясининг Суриядаги ноқонуний ҳаракатлари давомида, Сурия шимолида янги базалар ва амалиёт марказларини қурмоқчи.
Спутник агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка қўшма штатлари армияси Сурия нефт майдонларининг энг каттаси ҳисобланмиш ал-Амр нефт майдонига яқин бўлган Дейрзур вилоятининг жанубий шарқида янги ҳарбий база барпо қилмоқчи. Ушбу минтақа Фурот дарёсининг шарқидаги 10 километрлик масофада жойлашган.
Ушбу ҳарбий базанинг қурилиши, америкалик ҳарбийларга ал-Танк ва ал-Амр нефт майдонлари ўртасини боғлайдиган магистрал йўлни назорат қилишлари учун имконият беради.
Шунингдек ахборот манбалари, Ҳалаб вилоятининг шимолий шарқидаги ва Сурия курдлари халқ мудофаа базаларининг назоратида бўлган Кубоний шаҳрининг жунубий минтақасига яқин бўлган Сарин ҳарбий базасини кенгайтириш учун АҚШнинг қарори ҳақида хабар беришди.