БМТ бош котиби Аҳвоздаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади
(last modified Sun, 23 Sep 2018 07:25:09 GMT )
сентябр 23, 2018 12:25 Asia/Tashkent
  • БМТ бош котиби Аҳвоздаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади
    БМТ бош котиби Аҳвоздаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралади

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антонио Гуттереш шанба куни ўз баёнотида Эрон жануби ғарбидаги Аҳвозда содир этилган террорчилик ҳодисасини кескин қоралади. 

Ал-Олам агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу баёнотда Антонио Гуттереш Эрон давлати ва халқига ҳамда ушбу террорчилик ҳаракатларида шаҳид бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, тан жароҳати олганларнинг тезроқ тузатиб кетишларини тилаб қолган. 

Лондон ва Риёз ҳимояси остида бўлган ал-Аҳвозия такфирчи террорчи гуруҳи ўтган йилда ҳам Роҳёни Нур минтақаларига ташриф буюрган карвонга қарата ҳужум қилган эди. Ушбу террорчи гуруҳ шанба кунида ҳам

Аҳвозда Эрон қуролли кучларининг паради ўтказилаётган жойда, ушбу маросимни томоша қилиб турган аҳолига қарата тартибсиз ўқ узишади. Ушбу ҳужум натижасида эса, 25 нафар инсон шаҳид бўлди ва яна 60 нафар киши оғир тан жароҳати олди.

Ҳозирга қадар, кўплаб мамлакатлар жумладан, Россия, Британия, Уммон, Яман, Озарбайжон, Покистон, Афғонистон, Сурия, Туркия ва Ироқ давлатлари Аҳвоздаги террорчилик ҳодисасини кескин қоралашди ва Эрон халқи ҳамда давлатига шунингдек, ушбу мудҳиш ҳодисада шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиришди.    

Ёрлиқ