Яна 23 минг ўзбекистонликка Россия фуқаролиги берилди
сентябр 23, 2018 18:25 Asia/Tashkent
Россия Ички ишлар вазирилиги ма ълумотига кўра, 2017 йилда 23 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси фуқаролигини олган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда 75 минг Ўзбекистон фуқароси РФ ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга 2,2 миллион ўзбекистонлик Федерал миграция хизмати рўйхатидан ўтган.
Маълумот ўрнида, 2017 йилда Россия паспортларини энг кўп Украина фуқаролари олган (85,1 мингта). Ундан кейин Қозоғистон (40,7 мингта), Тожикистон (29 мингта), Арманистон (25 мингта) фуқароларига Россия фуқаролиги берилган. Рўйхатда Ўзбекистон бешинчи ўринда қайд этилган.
Ёрлиқ