Ўйин вақтида вафот этган хокейчи
(last modified Fri, 28 Sep 2018 14:26:59 GMT )
сентябр 28, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  • Ўйин вақтида вафот этган хокейчи

Москва округ лигасининг «Сокол» ва «Диал-Дент» хоккей клублари ўртасидаги беллашуви вақтида ўйинчилардан бири, 43 ёшли Максим Газуко тўсатдан вафот этди.

Ўйин олдидан ва унинг давомида хоккейчи ўзини яхши ҳис қилмаган, шу боис музга йиқилиб тушган. Шу заҳотиёқ унинг олдига ҳакамлар ва бошқа хоккейчилар чопиб келган, шунингдек, шифокор ҳам муз устига чиқиб келди. Аммо Газукони қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Маълум бўлишича, 43 ёшли спортчи юрак хуружи туфайли вафот этган. Хабар қилинишича, рўй берган фожиадан бир неча кун олдин хоккейчи далаҳовлида бўлиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилган, бироқ бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.