Украина Россияга 3 млрд еврони қайтаришдан бош тортди
(last modified Sat, 29 Sep 2018 11:54:16 GMT )
сентябр 29, 2018 16:54 Asia/Tashkent
  • Украина Россияга 3 млрд еврони қайтаришдан бош тортди
    Украина Россияга 3 млрд еврони қайтаришдан бош тортди

Украина Россияга уч миллиард евро миқдоридаги қарзини тўламаслиги керак, дея маълум қилди мамлакат президенти Пётр Порошенко. 

«Биз ўзимизни маълум бир вақт ичида ҳимоя қилдик, лекин, менинг фикримча, ҳақиқат судда ғолиб чиқади. 2013 йил декабрь ойида Украина собиқ президенти Виктор Янукович томонидан ташланган пулларни қайтариш бўйича РФ талабидан ўзимизни ҳимоя қилдик. Янукович бу пулларни (нақд пулларни) ўзининг юк машиналарига жойлаштирди ҳамда Украинадан олиб чиқиб кетди. Биз Украинадан бу тўловларни талаб қилиш адолатсиз эканлигини исботлаб бердик», - деди Порошенко.

2013 йил декабрь ойида Россия уч миллиард долларлик Украина суверен еврооблигацияларини сотиб олди. Кейинчалик Олий рада давлат қарзига, жумладан, Москва олдида ҳам, хизмат кўрсатишга мораторий жорий этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ Украинага тўртта шарт қўйганди.

Украина Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) билан янги, қисқа ҳамкорлик дастури - stand-by бўйича музокаралар олиб бормоқда. Молиявий ташкилот давлатга янги кредит олиш учун тўртта шарт қўйди.  

Ёрлиқ