Жакарта давлати зилзила қурбонлари сонининг ошишидан ташвишда
Индонезия шимолидаги Палу шаҳрида юз берган 7,5 балли зилзила қурбонлари сонининг 800 дан ошгани Жакарта давлатининг хавотирланишига сабаб бўлмоқда.
Бу мамлакат президентининг муовини Юсуф Колу ҳам ушбу мудҳиш ҳодисада қурбон бўлганлар сонининг минглаб нафарга етши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар қилган.
Ирна тарқатган хабарига кўра, Инднезия давлати зилзила юз берган Палу шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Бу мамлакат ҳарбий кучлари бўлинмаларидан бир қисми ҳам ҳодисадан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун бу минтақага сафарбар этилган.
Индонезия ОАВига кўра, бу ҳодисада 500 нафардан ортиқ фуқаролар жароҳат олган. Касалхоналар ва тиббий марказлар салоҳиятини мукамаллаштириш мақсадида зарар кўрган шахслардан бир қисми далат тиббий пунктларида даволанмоқда.
Куни кеча Палу шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган масофада жойлашган Сулавеси ороли қирғоғи яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди, сўнгра яна бир нечта, энг кучлиси 7,4 магнитудали ер ости силкинишлари кузатилди.
Мамлакатда куннинг биринчи ярмида 6,1 балли зилзила содир бўлган эди. Унда бир киши қурбон бўлган ва камида 10 нафар одам жабрланган.
Иккинчи силкиниш 5.4 балл, соат 3:29 дақиқада юз берган учинчи силкиниш эса 4.9 баллдан иборат бӯлган. Орадан бир соат ӯтиб, Сулавеси ороли соҳилларини 7,5 балли кучли силкиниш титратди.
Шундан сўнг Палуга баландлиги 2 метрга яқин цунами ёпирилди.
Индонезия ҳукумати Марказий Сулавеси провинциясидаги аэропортни бугун кечгача ёпишга қарор қилишган.