Сурияда 112 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди
(last modified Mon, 01 Oct 2018 14:17:59 GMT )
октябр 01, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Сурияда 112 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Россия Сенати Сурияда террорчиларга қарши амалиётда 112 нафар рус ҳарбийси ҳалок бўлганини эълон қилди.

Россия-24 телеканали тарқатган хабарга кўра,  Федерация кенгаши  хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раиси Виктор Бондаревнинг айтишича, Сурияда Россиянинг берган қурбонлари асосан Антонов-26 ва Илюшин -20 русумли учоқларнинг ҳалокати натижасида бўлган.

Антонов-26 русумли учоқнинг ҳалокати оқибатида 39 нафар йўловчи ва  экипажнинг 6 аъзоси Сурияда 2018 йилнинг 6-мартида ҳалок бўлишган.

Илюшин -20 русумли учоқ эса 2018 йилнинг 18-сентябрида сионистик режим ҳужуми натижасида Суриянинг Латтакиа вилоятида ҳалокатга учраган ва  унда 15 нафар йўловчи бўлган.

Федерация кенгаши  хавфсизлик ва мудофаа комиссияси раиси Виктор Бондарев Россия ўтган уч йил давомида Сурияда 8 та самолёт, 7 та вертолёт ва  2 та зирҳли машинани қўлдан берганини ҳам  баён қилган.

Россия 2015 йилнинг 30-сентябридан бошлаб Сурия давлатининг таклифи билан ушбу мамлакатда террорчиларга қарши амалиётлар олиб бормоқда.