Россия ҳукумати хорижий муомалаларида доллардан воз кечмоқчи
Ушбу заминада таклиф этилган янги лойиҳа ўрганилмоқда.
Интерфакснинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа VTB Bank раиси Андрей Костин дастурлари асосида тайёрланган.
Мазкур лойиҳадан мақсад тижорат секторида фаолият кўрсатувчилар учун хоҳлаган валютадан фойдаланиш шароитини яратишдир.
Мазкур лойиҳани Россия бош вазири Дмитрий Медведев икки ҳафтадан кейин имзо этиши мумкин ва ушбу лойиҳага мувофиқ Европа Иттифоқи билан бўладаган тижоратларда евро, Хитой билан бўладиган тўловлар юан ва Евросиё иқтисодий иттифоққа аъзо мамлакатлар ўртасида эса рубл фойдаланилиши назарда тутилган.
Россиянинг Марказий банки, VTB Bank ва бошқа пул муассасалари ушбу лойиҳанинг тайёрланишида иштирок этишмоқда.
Россия ва Туркия ҳам ўзаро бўладиган савдоларда доллардан фойдаланмаслик келишувига эришишган.