октябр 04, 2018 20:29 Asia/Tashkent
  • Ҳарри Кейн Мессидан кўпроқ гол уришини ваъда берди

“Тоттенҳем” ҳужумчиси Месси рекордларидан ўтиб кетишга ваъда берди. ЕЧЛ 2-тури доирасида “Тоттенҳем” ва “Барселона” ўйини бўлиб ўтишидан олдин у бу ваъдаларни берган.

“Тоттенҳем” ҳужумчиси Ҳарри Кейн “Барселона” сардори Лионель Месси ҳақида  ҳам айрим фикрларини билдириб ўтди.
 
“Мессининг футболда  мавжудлиги мен учун ўзига хос мотивдир. Мен ундан илҳомланган ҳолда ўйинимни яхшилаб бораман.
 
Умид қиламанки, бир кун келиб ундан кўпроқ гол ураман. Унинг рекордларини янгилайман”.
 
Эслатиб ўтамиз, Месси  клубда 646 ўйинда 560 та гол киритган. 25 ёшли Кейн эса ўтган ҳафта жамоаси учун ўзининг 145-голини урди.

 

 

Ёрлиқ