Индонезияда 152 мингдан ортиқ киши вайроналар остида...
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38374-Индонезияда_152_мингдан_ортиқ_киши_вайроналар_остида...
Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясида юз берган зилзила ва цунамидан сўнг 152 мингдан ортиқ киши вайроналар остида қолмоқда. Бу ҳақда Индонезия ички ишлар вазирлиги ахборот департаменти раҳбари Аҳмад Рамадан маълум қилди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 07, 2018 17:37 Asia/Tashkent
  • Индонезияда 152 мингдан ортиқ киши вайроналар остида...

Индонезиянинг Марказий Сулавеси провинциясида юз берган зилзила ва цунамидан сўнг 152 мингдан ортиқ киши вайроналар остида қолмоқда. Бу ҳақда Индонезия ички ишлар вазирлиги ахборот департаменти раҳбари Аҳмад Рамадан маълум қилди

Унинг билдиришича, табиий офат оқибатида 65 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган, 152 мингдан ортиқ киши вайроналар остида қолган. 

28 сентябрь куни Сулавеси ороли қирғоқларида Палу шаҳри яқинида 6,1 магнитудали ер силкиниши рўй берди. Кейинроқ худди шу ҳудудда яна бир 7,4 магнитудали зилзила ва қатор афтершоклар қайд этилди. 

Шундан сўнг ОАВда Палу икки метр баландликдаги цунами остида қолгани ҳақида хабар берилди. Зилзила ва ундан кейинги цунами қурбонлари сони сўнгги маълумотларга кўра, 1648 кишини ташкил қилмоқда.