Америкалик аёллар Трампдан нафратланишади
(last modified Tue, 09 Oct 2018 13:50:19 GMT )
октябр 09, 2018 18:50 Asia/Tashkent
  • Америкалик аёллар Трампдан нафратланишади

Яқинда ӯтказилган сӯровлар натижасидан маълум бӯлишича америкалик аёллар ӯз президентлари Доналд Трампдан нафратланишади

"Политика" ахборот сайти тарқатган хабарга кӯра,  Пью илмий-тадқиқот маркази томонидан ӯтказилган сӯров натижалари америкалик аёлларнинг 63 фоизи мамлакатлари президенти Доналд Трампнинг кирдикорларидан норози эканликларини кӯрсатди. Маълум бӯлишича, аёлларнинг фақат 30 фоизигина Трампни қӯллаб-қувватлашади.

Илмий-тадқиқот марказининг хулосасига кӯра Америкадаги аёл сайловчилар республикачилар партиясидан тобора узоқлаша бормоқда. Трамп президентлиги даврида эса бу жараён янада жадаллашди.

Яқинда мамлакат Олий Ҳакамлик кенгашига президент Трамп томонидан номзоди илгари сурилган, ӯтмишда бир аёлга нисбатан зӯравонлик қилишда гумон қилинган Берт Кованнинг номзодини Сенат аъзолари тасдиқлашди. Бу нарса америкалик аёлларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бӯлди.

 

Ёрлиқ