Шимолий Корея Америкага ядровий фаолиятлари ҳақидаги ҳужжатларни топширишдан бош тортди
(last modified Mon, 15 Oct 2018 10:08:09 GMT )
октябр 15, 2018 15:08 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея Америкага ядровий фаолиятлари ҳақидаги ҳужжатларни топширишдан бош тортди

Шимолий Корея икки Корея ӯртасидаги урушнинг тугаганлиги ҳақидаги деклоратсия имзолангунга қадар Америка Ташқи ишлар вазирига ядровий муассасаларининг руйхатини топширишни кечиктирди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра, Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпеа билан суҳбатда: Ҳалигача Шимолий Корея ва Америка ӯртасида ишонч шаклланмаган. Шу сабабли икки Корея ӯртасидаги урушнинг тугаганлиги ҳақидаги деклоратсия имзоланмагунча  Америка Ташқи ишлар вазирига ядровий муассасаларининг руйхатини топширмаслигини айтди.

Жорий йил давомида икки Корея муносабатлари ҳар икки давлат раҳбарининг музокараларидан сӯнг анча яхшиланди. Улар Корея ярим оролини ядровий қуролсиз минтақага айлантиришга ҳаракат қилишяпти. Аммо Американинг қутқуси сабаб, бу жараён орқага суриляпти.

Ёрлиқ