Жамол Қошиқчи жасадининг бўлаклари топилди, деган хабар рад қилинди
октябр 23, 2018 20:27 Asia/Tashkent
Туркия Миллий Телевидениеси (TRT) ОАВнинг Жамол Қошиқчи жасади бўлаклари топилди, деган хабарини рад қилди.
Туркия Миллий Телевидениеси (TRT) ОАВнинг Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг жасади бўлаклари Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳудудидан топилди, деган хабарини рад қилиб, деди: Саудия режимини танқид қилиб келган бу журналист жасадининг қаерда эканлиги ҳали аниқланмаган.
Бу ҳақда Туркиянинг «Ватан» мухолиф партияси раҳбари Дўгу Перинчак ҳам телеканаллардан биридаги суҳбатида баёнот берган эди.
«Расмийлар Қошиқчининг жасади бўлакларини Саудия бош консулхонаси ҳудудидаги қудуқдан топишди», - деб айтган эди у.
Ёрлиқ