Норвегияда НАТОнинг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулоти бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39070-Норвегияда_НАТОнинг_совуқ_урушдан_кейинги_энг_катта_ҳарбий_машғулоти_бошланди
Норвегияда Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилотининг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулоти бошланди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 25, 2018 18:16 Asia/Tashkent
  • Норвегияда НАТОнинг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулоти бошланди

Норвегияда Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилотининг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулоти бошланди

Ройтерс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Норвегияда Шимолий Атлантика Шартномаси ташкилотининг совуқ урушдан кейинги энг катта ҳарбий машғулоти бошланди. Бу ҳарбий машғулотда 29 та аъзо мамлакат ҳамда Шветсия ва Финландиядан 50 минг нафар ҳарбий, 10 минг зирҳли жанг машинаси, 250 та қирувчи самолёт, 65 ҳарбий кема қатнашди.

Бу улкан ҳарбий машғулот икки ҳафта давомида Норвегия ва унинг қӯшни давлатлари ҳаво ва денгиз ҳудудида бӯлиб ӯтади.

Норвегия билан чегарадош бӯлган Россия бу ҳарбий машғулотнинг ӯтказилишини қоралаб чиқди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бу тадбирни мақсади душманликдан иборат бӯлган ҳарбий амалиёт нусхаси", деб атади.