Ҳалокатга учраган самолётда 188 киши бўлган
(last modified Mon, 29 Oct 2018 05:55:48 GMT )
октябр 29, 2018 10:55 Asia/Tashkent
  • Ҳалокатга учраган самолётда 188 киши бўлган

Индонезияда ҳалокатга учраган самолёт бортида 188 киши бўлган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар «Боинг» бўлаклари ва йўловчилар буюмларини денгиздан чиқариб олишни бошлашган.

Қайд этилишича, кемалар ва вертолёт самолёт парчаларини Ява ороли қирғоғига жуда яқин ерда аниқлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учрагани хабар берилганди.

Самолёт парвозга чиққанидан кейин тахминан ўн дақиқа ўтиб радарлардан йўқолиб қолган. Жакартадан Индонезиянинг Банка оролидаги Панкалпинанг шаҳрига JT-610 рейсини амалга ошираётган Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан соат 6:20да (Тошкент вақти билан 4:20) парвоз қилган ва соат 6:33да йўқолган.

 

 

 

 

Ёрлиқ