Архангельскда 17 ёшли ўсмир ФСБ биносига ҳужум қилди(ВИДЕО)
Архангельскда 17 ёшли террорчи ФСБ биноси ичида портлаш уюштирди.
Бугун эрталаб соат 08:52да Архангельск вилояти ФСБ бошқармасида 17 ёшли ўсмир ўзи билан олиб келган қўлбола портловчи мосламани портлатиб юборди.
Портлаш оқибатида унинг ўзи қурбон бўлди, 3 нафар ФСБ ходими жароҳат олди, РИА Новости хабарига асосан.
Хабаровскда ФСБ биносига уюштирилган ҳужумда икки киши ҳалок бўлди.
Россия Тергов қўмитаси ушбу иш юзасидан ЖКнинг “теракт”, “Ноқонуний қурол-яроғ сақлаш” бандлари бўйича жиноий иш қўзғатди. Ушбу воқеа ҳақида Россия президенти Владимир Путинга хабар қилинган.
Террорчи маҳаллий фуқаро бўлганлиги аниқланган. Айни дамда унинг бирор экстремистик ташкилотга аъзо бўлган-бўлмаганлиги аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг февраль ойида Хабаровск шаҳридаги Федерал Хавфсизлик хизмати биносига ҳам ҳужум уюштирилган эди. Ушанда террорчи ҳужуми оқибатида икки киши қурбон бўлган эди.