Лондонда пичоқ билан ҳужум қилинди
ноябр 02, 2018 19:53 Asia/Tashkent
Лондондаги "Сони" ширкати биносига пичоқ билан ҳужум қилган киши икки нафарга тан жароҳати етказди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Британиянинг пойтахти Лондон полицияси бугун шаҳарнинг марказида жойлашган "Сони" ширкатининг марказий офисига пичоқ билан ҳужум қилган киши икки нафарга тан жароҳати етказганлиги ҳақида маълумот берди.
Лондон полициясининг наттоғи жиноятчининг қӯлга олинганини таъкидлаб, аммо бу ҳодисани террорчилик амалиёти деб айтмади.
Британияда 2014 йилнинг август ойидан бери хавфсизлик масаласи жиддий масалалардан бирига айланган.
Ёрлиқ