Россия асабни хароб этувчи "новичок" гази ишлаб чиқарилганини инкор этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39374-Россия_асабни_хароб_этувчи_новичок_гази_ишлаб_чиқарилганини_инкор_этди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда ҳеч вақт "новичок" гази ишлаб чиқарилмаганини таъкидлади.
(last modified 2018-11-03T11:34:15+00:00 )
ноябр 03, 2018 16:34 Asia/Tashkent
  • Россия асабни хароб этувчи

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда ҳеч вақт "новичок" гази ишлаб чиқарилмаганини таъкидлади.

Спутник сайтининг ёзишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакатда "новичок" номли заҳарли газ ишлаб чиқарилгани бобидаги Ғарб ОАВ тарқатган хабарларни рад этди.

Мазкур вазирликнинг эълон қилишича, Ғарб ОАВнинг ушбу тарғиботлари оммавий афкорни чалғитиш учун  амалга оширлимоқда. Ҳолбуки, бу каби кимёвий газлар Ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилади ва  айниқса Америка ҳарбийлари ундан фойдаланишади.

Ўтган ойлар давомида Британия ҳукумати  собиқ жосус Сергей Скрипал ва унинг қизи Россия томонидан "новичок" гази билан заҳарлантирилганини эълон қилган эди.