Толиблар Кобул давлати билан олдиндан шарт қўймасдан музокара ўтказишдан бош тортди
(last modified Sun, 11 Nov 2018 10:40:31 GMT )
ноябр 11, 2018 15:40 Asia/Tashkent
  • Толиблар
    Толиблар

Толиблар гуруҳи Афғонистон тинчлиги бӯйича олий кенгашининг тўғридан- тўғри ва олдиндан шарт қўймасдан музокара ўтказиш таклифини рад этди.

Афғонистон бўйича “Москва формати” йиғилиши Москвада ёпиқ форматда “Президент-отел”да ўтказилди. Илк бор бу даражадаги халқаро учрашувда толиблар ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси иштирок этди.

Москвада ўтказилган  Афғонистон Тинчлиги бўйича халқаро анжуманда Толиблар "Америка масаласи" ҳал бўлмагунга қадар, Қобул билан мулоқотга рози эмаслигини билдирди.

Йиғилишда қатнашган Толиблар делегацияси аъзолари, шунингдек, гуруҳ раҳбарлари номининг  БМТ санкциялар рўйхатидан олиб ташланиши, қамоқдаги аъзоларининг озод этилиши, ҳамда Қатарнинг Доха шаҳридаги Толиблар сиёсий офисини расман тан олишни талаб этдидар.

Москва шаҳрида Россия мезбонлигида ўтган жума кунидаги йиғилишда  минтақа мамлакатлари вакилларидан ташқари Қатардаги Толиблар офиси делегацияси ва Афғонистоннинг Тинчлик бўйича олий кенгаши аъзолари иштирок этдилар.

Москвада ўтказилган музокараларда ҳаракат делегацияси раҳбари "Бу ҳукумат Афғонистон халқини тақдим этмайди, шу боис америкаликлар масаласи ҳал бўлмагунга қадар биз улар билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаймиз. Биз америкаликлар билан гаплашамиз, айниқса қўшинлар чиқарилиши хусусида деб айтди.

Афғонистондаги сиёсий масалалар эксперти Нуроқо Ройин Афғонистон давлати ва бу мамлакатнинг Тинчлик бўйича Олий кенгаши  Толиблар ва бошқа қуролланган мухолифлар томонидан афғон халқига қарши содир этилган жиноятлар ва ҳужумларни инобатга олмаган ҳолда бу гуруҳларга имтиёзар беришмоқда деб таъкидлади.