Москва темир йӯл вокзалидан одамлар эвакуация қилинди
(last modified Mon, 12 Nov 2018 10:38:59 GMT )
ноябр 12, 2018 15:38 Asia/Tashkent
  • Москва темир йӯл вокзалидан одамлар эвакуация қилинди

Россия хавфсизлик кучлари Москванинг иккита катта темир йӯл вокзалидан одамларни олиб чиқишди. Хавфсизлик кучлари бу ишни нотаниш кишининг телефон қилиб, бу ерда "бомба ӯрнатилганлиги" ҳақида хабар берганидан сӯнг амалга оширишган.

ИРНА ахборот агентлиги якшанба куни берган хабарга кӯра, Россия хабар манбалари бу таҳдид сабабли вокзал биносидаги мингга яқин одамларни Москванинг Киевский вокзалидан чиқаришди.

Киевский вокзали Москванинг марказидаги муҳим иншоотлар яқинида жойлашган.

Белорусский вокзалидаги йӯловчилар ҳам Россия хавфсизлик кучлари  маслаҳати билан вокзалдан чиқиб кетишди.

 

Ёрлиқ