Грозныйда худкуш-террорчи аёл полицияга ҳужум қилди  
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39950-Грозныйда_худкуш_террорчи_аёл_полицияга_ҳужум_қилди
 Шанба, 17 ноябрь куни Чеченистон пойтахти Грозный шаҳрида полиция назорат пункти яқинида худкуш - террорчи  ўзини-ўзи портлатиб юборди, деб хабар қилмоқда Риа Новости.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 18, 2018 16:47 Asia/Tashkent
  • Грозныйда худкуш-террорчи аёл полицияга ҳужум қилди  

 Шанба, 17 ноябрь куни Чеченистон пойтахти Грозный шаҳрида полиция назорат пункти яқинида худкуш - террорчи  ўзини-ўзи портлатиб юборди, деб хабар қилмоқда Риа Новости.

“Шанба куни соат 16:00 лар атрофида Грозный шаҳрининг Старопромысловск туманидаги КПП яқинида номаълум аёл киши ўзини-ўзи портлатиб юборди. Портлашда худкуш-террорчидан бошқа ҳеч ким зарар кўрмади”, дейилган хабарда.  

Кейин маълум бўлишича, ушбу террорчиликни содир қилган фуқаро – 25 ёшли Карина Спиридонова бўлган. У Адыгея республикасида туғилиб ўсган, доимий яшаш жойи Челябинск вилояти бўлган. Сўнгги йилларда Доғистонда яшаган.

ИИВ хабарида ушбу ҳодиса тафсилотлари қуйидагича келтирилган: 21 сонли федерал постга яқинлашиб келаётган аёл кишининг ноодатий ҳатти-ҳаракатини кўрган ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари ундан тўхтаб ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Аёл киши тўхташ ўрнига қадамини тезлатган. Шунда полициячилар осмонга ўқ узган, аёл эса - ўзини портлатиб юборган. Полициячиларнинг тўғри ҳатти-ҳаракати туфайли террорчи полиция постига яқинлаштирилмаган.