2001 йил 11 сентябридан сўнг АҚШ 6 триллион доллар харажат қилиб, ярим миллион инсонларни ўлдирган
(last modified Sun, 18 Nov 2018 16:04:17 GMT )
ноябр 18, 2018 21:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати
    АҚШ давлати

2001 йил 11 сентябрь ҳодисасидан кейин АҚШ давлатининг 6 триллион доллар харажат қилиши билан ярим миллион инсонлар жонига зомин бўлгани аниқланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  АҚШ урушларининг харажатлари хусусида Браун университетидаги Ватсон Халқаро ва умумий ишлар бўйича муассасининг тадқиқотларига асосан, 11 сентябрь ҳодисасидан сўнг  Вашингтон давлати бошқа мамлакатлардаги урушларда 5 триллион 900 миллиард доллар харажат қилиб, 500 минг нафардан ортиқ инсонларни ўлдирган.

Ноябрь ойининг аввалида тарқалган бу ҳисоботда келтирилишича,  300 мингга яқин инсонлар АҚШнинг фитналари,  урушлари ва тўқнашувлари оқибатида бевосита нобуд бўлиб ва кўп инсонлар ҳам АҚШ бошлаб юборган урушлардан ҳосил бўлган очарчилик ва нотинчликларнинг қурбонига айланган.

Бунга қўшимча  11 сентябрь ҳодисасидан кейин  АҚШ армиясининг 6 минг 900 нафар ҳарбийлари, ҳамда бу мамлакатнинг 7 минг 800 ҳарбий пудратчилари ушбу урушларда ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ