Лавров: Вашингтон Москвага қарши мантиқсиз сиёсатларини давом эттирмоқда
(last modified Wed, 21 Nov 2018 15:48:01 GMT )
ноябр 21, 2018 20:48 Asia/Tashkent
  • Лавров
    Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири бу мамлакатнинг халқаро ишлари бўйича кенгаши йиғилишида АҚШ давлатини мустақил давлатлар, хусусан Россияга қарши олиб бораётган мантиқсиз ва беҳуда сиёсатлари барчага маълум бўлган деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида АҚШ ва унинг айрим Ғарб иттифоқчилари  сўнгги 25 йил ичида  дипломатия асослари, принсиплари ва илдизини эсдан чиқариб, музокара маданияти ва келишув қоидаларини қўлдан бой берганини таъкидлади.

Лавровнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп давлатининг айрим ҳатти -ҳаракатлари, жумладан Вашингтон давлатининг  Халқаро ядровий келишувдан чиқиши  халқаро ҳамжамият ва Россиянинг хавотирланишига сабаб бўлган.