Словакиядан рус дипломати чиқариб юборилди
декабр 05, 2018 20:45 Asia/Tashkent
Словкия бош вазири жосусликда айбланган рус дипломати бу мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида хабар қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Петер Пеллегрини жосусликда айбланган россиялик дипломатнинг чиқариб юборилганини маълум қилди.
Петер Пеллегринига кўра,ноябр ойининг охирларида Россиянинг ушбу дипломатига Словакияни тарк этиши учун 45 соат муҳлат берилган.
Словакия бош вазири россиялик бу дипломатнинг фаолияти НАТО ва Словакия манфаатларига зид эканлигини ҳам қўшимча қилди.