Жаҳонда ишчи-мигрантлар сони янада кўпайди
Халқаро меҳнат ташкилоти чоршанба куни ўз ҳисоботида маълум қилишича, ўтган беш йил давомида мигрант-ишчилар миқдори тўққиз фоизга ошган
Халқаро меҳнат ташкилоти жаҳонда ишчи-мигрантлар сони кўпайгани ҳақида хабар берди.
Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти чоршанба куни ўз ҳисоботида маълум қилишича, ўтган беш йил давомида мигрант-ишчилар миқдори 9 фоизга ошган.
Шунингдек, ушбу хабарда қайд этилишича, 2017 йилда бутун дунё бўйлаб муҳожир ишчилар миқдори бир юз олтмиш тўрт миллион нафарга еткаган. Ушбу сонни 2013 йилга солиштирганда 9 фоизга ошгани маълум бўлмоқда.
Халқаро меҳнат ташкилотининг изоҳ беришича, ишчи-мигрантлар жаҳон иши кучининг 4,7 фоизини ташкил этади. Уларнинг аксарияти турли мамлакатларда иш топиб иш билан банд бўлишган. Уларнинг даромадлари ўртача ҳисобдан юқори ёки камроқни ташкил этган.