АҚШда содир этилган отишмада 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
(last modified Wed, 12 Dec 2018 13:19:39 GMT )
декабр 12, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • АҚШда содир этилган отишмада 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
    АҚШда содир этилган отишмада 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Американинг турли жойларида ўтган 24 соат ичида содир этилган отишмаларда 29 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш марказининг чоршанба кунги хабарига кўра, ўтган 24 соат мобайнида АҚШнинг турли штатларида содир этилган 41 ҳолатдаги отишмада 12 нафар инсон ҳалок бўлган ва 17 нафари эса ярадор бўлган. 

Америкада қуролли зўравонликлар статистикасини қайд этиш марказининг ушбу хабарига биноан, ушбу отишмаларнинг аксарияти Жоржия ва Техас штатларига тўғри келияпти. 

Шу билан бирга, ўтган 48 соат ичида АҚШнинг турли штатларида 143 марта отишма содир этилган бўлиб, оқибатда эса 52 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва 65 нафар киши эса мажруҳ бўлган. 

Ёрлиқ