Россия ХК: Афғонистонда 20 дан ортиқ террористик ташкилот фаолият юритади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41273-Россия_ХК_Афғонистонда_20_дан_ортиқ_террористик_ташкилот_фаолият_юритади
Афғонистонда 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритади, деб баёнот қилди Россия Хавфсизлик кенгаши. РИА Новостихабарига асосан.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 19, 2018 19:07 Asia/Tashkent
  • Россия ХК: Афғонистонда 20 дан ортиқ  террористик ташкилот  фаолият юритади

Афғонистонда 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритади, деб баёнот қилди Россия Хавфсизлик кенгаши. РИА Новостихабарига асосан.

"Афғонистонда, шу жумладан, МДҲ давлатлари чегарасида 20дан зиёд террористик ташкилотлар фаолият юритишади. Мамлакатнинг тенг ярмидан ортиғи ҳукумат томонидан назорат қилинмайди", - деди нашрга берган интервьюсида ХК котиби ёрдамчиси Александр Венедиктов.

Венедиктовга кўра, мамлакатдаги аҳвол оғирлашмоқда. Ҳукумат мамлакатнинг тенг ярим ҳудудида назоратни йўқотган, этник гуруҳлар ўртасида қарама-қаршиликлар кучаймоқда. Бу фонда терроризм бош кўтармоқда. Бугун Афғонистон МДҲ давлатлари чегарасида 20дан зиёд террористик ташкилотлар амал қилмоқда", - деган Венедиктов.