Афғонистон масъули Абудабидаги тўрттомонлама йиғилишга аксиламал кўрсатди
Афғонистон миллий хавфсизлик ташкилотининг маслаҳатчиси Кобул масъулларининг иштирокисиз Толибон гуруҳи., АҚШ, Покистон, БАА ва Саудия Арабистон намояндалари иштирокида Абудаби шаҳрида ўтказилган йиғилишни мамлакат конститутциясига мутлақо зиддир, деб баҳолади.
Тасним ахборот агнетлигининг хабар қилишича, бугун Ҳамдуллоҳ Муҳиб Абудаби йиғилишига кўрсатган аксиламалида Афғонистондаги тинчлик жараёни хусусида гумроҳ этувчи тахминлар мавжуд, аммо ҳеч бир мамлакат ё шахс Афғонистон давлатининг янги тузуми хусусида фикр билдириш ҳаққига эга эмаслигини ҳамма билиши керак, деб изоҳлади.
Муҳиб ўз сўзларида Афғонистон халқи доимий сулҳ ва тинчликни истайди, шошилинч келишувлар йиллар давомидаги қурбонлар қони, хунрезликлар ва жиноятларни кўрмаганга олади деб таъкидлади.