Покистон уламолари: шиа ва суннат аҳли ўртасида бирликни кучайтириш зарур
Покистондаги шиа ва суннат аҳли мусулмонларининг таниқли уламолари ислом душманларининг фитналарига қарши курашиш учун барча мусулмонлар ўртасида, бирлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Саҳар телеканалининг бугунги хабарига кўра, кеча Покистон исломий ҳаракати раиси аллома сайид Сожид Али Нақавий Панжоб штати маркази Лоҳур шаҳридаги бу мамлакат исломий жамоат ҳаракати раҳарларидан бири Аҳмад Салмон Балуч билан учрашганида барча мусулмонларнинг бирлигини сақлашиши ҳамда ислом душманлари фитналаридан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Аллома сайид Сожид Али Нақавий шунингдек Ғарб давлатлари ҳамда айрим араб давлатларини ислом ва мусулмонларга қарши қарши янги фитналарни бошланганига ишора қилар экан, барча мусулмонларни ушбу фитаналарни олдини олиш ва чипакка чиқариш учун бирлашишлари шунингдек ислом динини қайта тиклаш ва исломни ҳақиқий сиймосини намоён қилиш учун саъй ҳаракат қилишга даъват этди.