Россия АҚШни ракета битимидан чиққани учун огоҳлантирди
Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Ўрта ва яқин масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишининг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Вашингтоннинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиш ҳақидаги қарори якуний ҳамда мулоқотга таклиф ҳисобланмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков «Коммерсантъ» газетасига берган интервьюсида хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, юқори лавозимли манбалар гап мамлакатлар ўртасидаги муаммода эмаслиги, балки америкаликларнинг ўзлари учун ноқулай битимлар тақиқловидан қутулиш истагига алоқадорлигини айтиб ўтишган.
«Уларнинг баҳолашича, Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битим АҚШнинг ерда жойлашувчи ўрта ва кичик масофадаги ракеталарга эга давлатлар ҳамда Вашингтон кўз ўнгида Америка манфаатларига таҳдид солаётган мамлакатларга бор эътиборни қаратиш имкониятини чеклайди», - деди Рябков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ракета битими бўйича ўз режаларини маълум қилганди.
Ракета қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Сергей Каракаевнинг айтишича, Россия Стратегик мақсаддаги ракета қўшинларини жанговар қўллашни режалаштиришда АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетишини имкониятини ҳисобга олмоқда.
Вашингтоннинг Шарқий Европа давлатларида ракеталарга қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига жавоб сифатида, Россия ракета қўшинларида АҚШнинг Европадаги ракеталарга қарши мудофаа тизими истиқболи самарадорлигини етарли даражада камайтириш имконини берувчи қатор ҳарбий-техник чоралар ишлаб чиқилди.