Россия Европага газ етказиб бериш бўйича мажбуриятни Украина иштирокисиз таъминлайди
(last modified Tue, 25 Dec 2018 15:51:46 GMT )
декабр 25, 2018 20:51 Asia/Tashkent
  • Россия Европага газ етказиб бериш бўйича мажбуриятни Украина иштирокисиз таъминлайди
    Россия Европага газ етказиб бериш бўйича мажбуриятни Украина иштирокисиз таъминлайди

Россия Украина билан янги битим йўқлигига қарамай, Европага газ етказиб бериш учун узоқ муддатли келишувларга биноан тайёр

Россия энергетика вазирининг маълум қилишича, Россия Украина билан янги битим йўқлигига қарамай, Европага газ етказиб бериш учун узоқ муддатли келишувларга биноан тайёр.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Александр Наваковнинг айтишича, Москва ҳар қандай шароитда ҳам Газпром томонидан имзоланган узоқ муддатли шартномалар доирасида Европага газ етказиб беришни кафолатлайди. 

Шу тартибда, Европада газ истеъмолчиларнинг газга бўлган эҳтиёжи таъминланади. Россия ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, Украина билан конструктив музокаралар Украина Нефт газ ширкати ва Россиянинг Газпром ўртасида Россия газини транзит қилиш ва етказиб бериш бўйича ҳуқуқий келишмовчиликлар сабабли, тўхтаб қолган. 

Россия газини европа иттифоқига Украина орқали етказиб бериш бўйича ҳозирги келишув 2019 йилда тугайди.