Украинада 30 кунлик ҳарбий ҳолат ниҳоясига етди
Кеча Украина президенти Петр Порошенко мамлакатда ҳарбий ҳолатнинг якунланганлигини хабар қилди.
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Украина парламенти 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаганди.
Айтиш керакки, Қрим ярим оролида Киев давлати ва Россия ўртасида келиб чиққан низо ва муаммолар ортидан Украинанинг айрим минтақаларида ҳарбий ҳолат жорий этилганди.
26 ноябрь куни Украина парламенти Қрим ярим ороли яқинида Россия ва Украина кемалари ўртасида келиб чиққан низо ортидан Киев давлатининг таклифи асосида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.
25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди. Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган
“Кемаларни тўхтатиш учун қурол қўлланган. Натижада Россиянинг Қора денгиздаги сув ҳудудларида барча уч кема ушланган