Лавров: Америка ӯзининг Суриядан чиқиш ҳақидаги ваъдасига амал қилмайди
(last modified Fri, 28 Dec 2018 12:29:30 GMT )
декабр 28, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Лавров: Америка ӯзининг Суриядан чиқиш ҳақидаги ваъдасига амал қилмайди

Россия Ташқи ишлар вазири америкаликларнинг Суриядан чиқиб кетишлари ҳақидаги шубҳаларини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кӯра Сергей Лавров деди: Вашингтон ӯз қӯшинларини Суриядан олиб чиқишдан нимани кӯзлаган ва бу иш амалга ошгач,  Америка яна қанақа фитналарни келтириб чиқариши  ҳали аниқ эмас. 

Россия Ташқи ишлар вазири илова қилди: Вашингтоннинг Сурияда терористларга қарши курашгани ёлғон. Эндиликда ҳам у Суриядаги ҳарбий иштироки харажатларини минтақадаги шериклари зиммасига юкламоқчи.

Лавров шунингдек, Ғарб давлатларининг Суриянинг турли минтақаларида яшовчи аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш жараёнидан ӯзларини четга олаётганларини халқаро қонунларни менсимаслик  ва инсон ҳуқуқларининг паймол этилиши, деб атади.