Россия АҚШнинг ракета битимидан чиқиб кетишига муносиб жавоб қайтаради
-
Россия АҚШнинг ракета битимидан чиқиб кетишига муносиб жавоб қайтаради
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, агар АҚШ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетса, Москва ҳам ушбу ҳаракатларга тегишлича жавоб беради
Итартасс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, агар АҚШ Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетса ва Европа шарқида ракеталарини жойлаштирса Москва ҳам ушбу ҳаракатларга тегишлича жавоб беради.
АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқиб кетиши, кейинчалик Американинг ўрта масофадаги ракеталари Европада жойлаштирилиши ва бунга боғлиқ бўлган, бизнинг хавфсизлигимизга янги таҳдидлар, шубҳасиз, ҳисобга олинади», - деди у.
Хусусан, Вашингтоннинг Шарқий Европа давлатларида ракеталарга қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишига жавоб сифатида, Россия ракета қўшинларида АҚШнинг Европадаги ракеталарга қарши мудофаа тизими истиқболи самарадорлигини етарли даражада камайтириш имконини берувчи қатор ҳарбий-техник чоралар ишлаб чиқилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, АҚШнинг қуролланиш пойгасига қаратилган сиёсати томонлар «ўта жиддий хатога йўл қўядиган» вазиятга олиб келиши мумкин.