Хитой " бомбалар онаси"ни синовдан ўтказди
(last modified Sun, 06 Jan 2019 08:08:44 GMT )
Январ 06, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Хитой

Хитойнинг қурол- яроқ саноати компанияси бу мамлакатда яратилган " она бомба" номли энг катта ноядровий бомбасини синовдан ўтказди.

Хитойнинг Глобал Таймз газетасининг ёзишича, мамлакатдаги қурол- яроқ саноати компанияси, мазкур бомбани  H-6K русумли бомбардимончи самолёт орқали номаълум бир маконда мувафаққият билан синовдан ўтказгани ҳақида хабар қилди.

Хабарларга асосан  бир неча тоннали ушбу бомба  бетон деворлар, ер ости бункерлари ва ҳарбий базаларни осонлик билан нобуд қилиш қудратига эгадир.