Гонгконг сувларида нефт танкери портлади
Январ 08, 2019 13:17 Asia/Tashkent
Бугун Гонконгнинг жанубий минтақаси сувларида нефт ташувчи танкерда келиб чиққан ёнғин ортидан портлаш юз берди.
Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Гонконг жанубидаги денгизда нефт танкеридаги ёнғин ортидан портлаш юз берган.
Ҳозиргача бу кемадаги 21 киши қутқарилган ва бири киши қурбон бўлгани айтилади.
Аммо кемадаги бошқа айрим шахсларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Ҳодиса Лама ороли яқинида рўй берган, жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ва қутқариш жараёни давом этмоқда.