Покистонда 16 нафар қалбаки диплом билан ишлайдиган учувчилар аниқланди
-
Покистонда 16 нафар қалбаки диплом билан ишлайдиган учувчилар аниқланди
Покистон Олий Суди ўқув юртининг қалбакилаштирилган дипломлари ва ҳужжатларига доир ишни кўриб чиқишда, Покистон миллий ҳаво йўллари ширкатининг 16 нафар учувчисини ва 65 нафар ишчисига қарши қарор қабул қилди
Покистон Олий суди қарорига биноан, сохталаштирилган ва қалбакилаштирилган ҳужжатлар билан ишга кирган мазкур ишчилар ва учувчиларнинг барчаси ишдан четлаштирилади ва уларнинг ишлари Судда кўрилади.
Бундан олдин ҳам Покистон суд маҳкамалари қалбакилаштирилган ҳужжатлар билан ишлаб келаётган учувчиларни огоҳлантирган эди.
Ушбу суд иши доирасида Покистон Миллий ҳаво йўллари ширкатининг 200 нафар ходимлари ишдан четлаштирилиши кутилмоқда.
Покистон миллий ҳаво йўллари ширкати адвокатининг маълум қилишича, учувчилар ва бошқа ходимларнинг дипломлари айни пайтда текширилмоқда. Унга кўра, буларнинг ичида қайси бир ходим ёки учувчининг дипломалари қалбаки бўлса, ишдан ҳайдалиши муқаррар.