Осиё кубоги. Иордания термаси плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди
(last modified Thu, 10 Jan 2019 15:54:56 GMT )
Январ 10, 2019 20:54 Asia/Tashkent
  • Осиё кубоги. Иордания термаси плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди
    Осиё кубоги. Иордания термаси плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўйди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Иордания ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. 

Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлсада, иорданияликларнинг ҳужумлари хавфли бўлди. Бу эса 27-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Муса Сулаймон номинал мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим якунланиши арфасида Тариқ Хаттаб ҳисобни 2:0 кўрининишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда сурияликлар бироз жонлангандек бўлишди, бироқ Иордания дарвозаси томон йўл топилмади.

В гуруҳида Иордания ва Сурия терма жамоалари беллашди. Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтган бўлса-да, иорданияликлар ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини 2 марта ишғол этишди.

Шу тариқа, Иордания муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Агар эртага Австралия термаси Фаластиндан очко оладиган бўлса, у ҳолда Иордания биринчи ўринни нақд қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа бизнинг гуруҳда иккинчи поғонани қўлга киритган терма билан баҳс олиб боради.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида эртага Австралия ва Фаластин беллашади.

Осиё Кубоги

В гуруҳи, 2-тур

10 январь

Иордания – Сурия 2:0

Ёрлиқ