Россия: НАТО бош котибининг Россияга қарши баёноти кескинлик чиқаришга қаратилган
(last modified Sat, 12 Jan 2019 07:17:40 GMT )
Январ 12, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Россия: НАТО бош котибининг Россияга қарши баёноти кескинлик чиқаришга қаратилган
    Россия: НАТО бош котибининг Россияга қарши баёноти кескинлик чиқаришга қаратилган

Россия ташқи ишлар вазирлиги НАТО-Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенбергнинг Москвага қарши баёнотига муносабат билдириб ушбу баёнотни кескинлик келтириб чиқарувчи нутқ дея атади

НАТО Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битим бажарилишига белгиланган муддат ичида қайтмаса, тегишли жавоб қайтаради. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси бош котиби Йенс Столтенберг ўз интервьюсида маълум қилган.

«Муҳими, Россия ҳозирда сўнгги имкониятга эга. Агар Россия битим шартларига қайтмаса, унда биз катта муаммоларга дуч келамиз», - дея таъкидлаб ўтди у.

Столтенбергнинг фикрича, стратегик мувозанатни тиклаш учун НАТОда Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш битими тўхтатилишига жавоб қайтаришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бироқ, у вазиятни мураккаблаштирмаслик учун тафсилотларга аниқлик киритиб ўтирмади. «Биз жуда кескин жавоб қайтармаймиз, аммо буни қилиш керак. Бизнинг устувор вазифамиз - Россияни битимга риоя қилишга қайтариш», - дея қайд этиб ўтди бош котиб.

У НАТО АҚШ Европада икки томонлама келишувлар асосида ўз ядро ракеталарини жойлаштириши мумкинлигини истисно этиши бўйича саволга жавоб қайтармаган. Столтенбергнинг билдиришича, декабрь ойида ташкилот доирасида бу масалани ҳал қилишга рози бўлган альянс мамлакатлар ТИВ раҳбарлари қарорини олқишлайди.

Ёрлиқ