Хитойда бир эркак киши пичоқ билан одамларга ташланди
(last modified Tue, 15 Jan 2019 07:53:30 GMT )
Январ 15, 2019 12:53 Asia/Tashkent
  • Хитойда бир эркак киши пичоқ билан одамларга ташланди
    Хитойда бир эркак киши пичоқ билан одамларга ташланди

Хитой жануб-шарқидаги Фужиян вилоятининг Фужоу шаҳрида бир эркак киши қўлида пичоқ билан одамларга ташланди. Натижада эса, бир нафар инсон ўлди ва 19 нафар инсонлар оғир тан жароҳати олишди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Хитой жануб-шарқидаги Фужиян вилоятининг Фужоу шаҳрида бир эркак киши қўлида пичоқ билан одамларга ташланди.

Натижада эса, бир нафар инсон ўлди ва 19 нафар инсонлар оғир тан жароҳати олишди. Пичоқ билан ҳужум қилган шахс 48 ёшдаги эркак киши бўлиб асли хитойлик бўлган. 

Мазкур жиноятга қўл урган кишининг мақсади ҳанузгача маълум эмас. Полициянинг ушбу иш юзасидан текширув ишлари давом этияпти. Шу каби пичоқ билан одамларга ҳужум қилиш ва одамларга оғир тан жароҳати етказиш Хитойда янгилик эмас. 

8 Январ кунида ҳам худди шундай воқеа Хитой мактабларининг бирида содир этилган ва натижада 20 нафар болалар оғир тан жароҳати олишган.