Керч бўғози устидан Германия назоратига Россия розилик берди
(last modified Sat, 19 Jan 2019 06:21:35 GMT )
Январ 19, 2019 11:21 Asia/Tashkent
  • Керч бўғози устидан Германия назоратига Россия розилик берди

Россия ташқи ишлар вазири Керч бўғози устидан Германия назоратига Россия президенти розийлик бергани ҳақида хабар берди.

Ройтерз ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Россия президенти Владимир Путин Қрим яқинида жойлашган Керч бўғози устидан Германия назоратига розийлик берди,-деб эълон қилди. 

Ўтган йили 25 ноябр куни Керч бўғозида Украина ва Россия ҳарбий кемалари ўртасида тўқнашув вужудга келишидан кейин ушбу икки мамлакат ўртасидаги муносибатларида кескинлик вужудга келди. 

Бу тўқнашув Азов денгизи ва Қора денгизи ўртасида жойлашган Керч бўғозидан ўтишда Украинанинг учта кемаси Россиянинг Қрим ярим оролидаги сув ҳудудларига кирди. Украинанинг бу ҳаракати Россиянинг жиддий аксиламал кўрсатиши ва Украина кемалари ва ундаги экипажларни ушлаб қолиши сабабига айланди.