Россия ва Озарбойжон ўртасидаги зиддиятлар кучаймоқда
(last modified Sun, 20 Jan 2019 07:31:06 GMT )
Январ 20, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Россия ва Озарбойжон ўртасидаги зиддиятлар кучаймоқда

Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазирлиги бир баённомасида, Боку давлатига қарши ҳар қандай сайъ-ҳаракат ва содир этилган баённомаларга муносиб жавоб қайтаради,-деб Россияга огоҳлантириш берди.

Тасним ахборот агентлигининг шанба куни тарқатган хабарига кўра, бу баённомада Россия ва Озарбойжон республикаси тенг ҳуқуққа эга бўлган давлатлар ҳисобланади ва  Бокуга нисбатан таҳдид солиш адабиёти билан Москванинг муносибат қилишини қабул қилиб бўлмайди. Шунингдек бундай муносибат икки мамлакат ўртасидаги дипломатик қонунларни ошкора поймол этиш ҳисобланади,-деб келтирилган.

Шунингдек, Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захаровани танқид қилиб, Мария Захарова Россия ва Озарбойжон ўртасидаги стратегик алоқаларга зарба бермоқда, -деб эълон қилди.     

Бир неча кун олдин Россия ташқи ишлар вазирлиги бир баённома содир этиб, унда Озарбойжон республикасига сафар қилиш учун Россия фуқароларига Бокунинг тўсиқлик яратишига нисбатан эътироз билдирган эди. 

Ёрлиқ