Москва Россия-НАТО йиғилишининг аҳамиятини таъкидлади
Россия-НАТО кенгаши йиғилишида иштирок этиш мақсадида Брюсселга сафар қилган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринборсарининг маълум қилишича, бугунги учрашув ўта муҳим аҳамият касб этади
Тасс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия-НАТО кенгаши йиғилишида иштирок этиш мақсадида Брюсселга сафар қилган Россия ташқи ишлар вазирининг ўринборсари Сергей Рябковнинг маълум қилишича, бугунги учрашув ўта муҳим аҳамият касб этади.
Брюсселда Россия—НАТО Кенгаши йиғилиши ўтказилади, дея хабар беради агентлик.
Шимолий Атлантика иттифоқининг Бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, учрашувнинг асосий мақсади Москвани яқин ва ўрта масофадаги ракеталар бўйича келишувга амал қилишга қайтаришдир.
Унинг сўзларига кўра, шартнома бекор қилинишининг эҳтимоли бор. АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Андреа Томпсон бугунги кунда Москва келишувига риоя қилишни бошламас экан, 2 февраль куни Қўшма Штатлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишини тасдиқлади.