Москва: Толибон ва Афғонистон сиёсий партиялари ўртасида йиғилиш ўтказилишига аралашмаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42997-Москва_Толибон_ва_Афғонистон_сиёсий_партиялари_ўртасида_йиғилиш_ўтказилишига_аралашмаймиз
Кобулдаги Россия элчиси Москва давлатини Толибон ва Афғонистон сиёсий партиялари йиғилиши ўтказилишида ҳеч қандай рога эга бўлмаганини таъкидлади.
(last modified 2019-02-03T09:21:44+00:00 )
феврал 03, 2019 14:21 Asia/Tashkent
  • Москва: Толибон ва Афғонистон сиёсий партиялари ўртасида йиғилиш ўтказилишига аралашмаймиз

Кобулдаги Россия элчиси Москва давлатини Толибон ва Афғонистон сиёсий партиялари йиғилиши ўтказилишида ҳеч қандай рога эга бўлмаганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттишларнинг хабар қилишича, Кобулдаги Россия элчиси чиқарган баёниясида,  Афғонистон тинчлиги хусусидаги Москва йиғилиши  Россияда яшайдиган афғонлар ташаббуси билан ўтказилади ва  Толибон билан Афғонистоннинг сиёсий партиялари йиғилишида бу мамлакат ва ё минтақа мамлакатларидан бўлган намоянда ҳам қатнашади деб қўшимча қилди.

Бу йиғилишда,  Афғонистон давлатининг намояндалари қатнашмайди.

Бундан олдин  Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги,  Россияда Афғонистон тинчлигини таъминлаш учун мамлакат сиёсий шахсиятлари ва Толибон иштирокидаги йиғилишга қарши эканлигини маълум этган

 5 февраль Россия мезбонилиги билан Афғонистон тинчлиги хусусида Кобул сиёсатчилари ва Толибон етакчилари ўртасида учрашув ва йиғилиш ўтказилиши кутилганди.