Покистон Деҳли ва Бомбейни нобуд қилиш билан таҳдид қилмоқда
(last modified Tue, 26 Feb 2019 13:57:26 GMT )
феврал 26, 2019 18:57 Asia/Tashkent
  • Покистон Деҳли ва Бомбейни нобуд қилиш билан таҳдид қилмоқда

Покистон армияси матбуот котиби агар Покистон ва Ҳиндистон ўртасида жанг бошланса, дастлаб Деҳли ва Бомбей шаҳарлари ер юзидан супириб ташланади,-деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Осиф Ғафур бугун ўтказилган матбуот анжуманида, Ҳиндистон томонидан Покистон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилинганига аксиламал кўрсатиб, мамлакат армияси турли оғир қурол-яроқлар, жумладан Саёчин чегарасида жойлашган ва ҳужум қилиш учун тайёр тўрган танклар билан Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмирга ҳужум қилади,-деб таъкидлади.

Покистон армияси матбуот котиби шунингдек муштарак чегараларда Ҳиндистон ва Покистон кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди ва Покистон ракеталари Кашмирдаги нозик нуқталарни нишонга олиш учун тайёр тўришибди ҳамда Покистоннинг ядровий ракеталари ҳам Ҳиндистон пойтахти Деҳли ва Бомбей шаҳарларини нишонга олган,-деб қўшимча қилди. 

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинликлар Ҳиндустон томонидан Покистон ҳаво ҳудудларига тажовуз қилингани ва ушбу мамлакат ичкарисидаги минтақаларни бомбардимон қилиши натижасида шиддат билан кучайди.

Ёрлиқ